Сречко Катанец нима учун Остон Ўрунов ва Шаҳбоз Умаровни МТЖ йиғинига чақирганини изоҳлади

ЎФА анжуманлар залида МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда жамоамиз бош мураббийи йиғинга жалб этилган футболчилар ҳолати ҳақида гапирди:

"Кимдир яхшироқ, кимдир ёмонроқ ҳолатдадир. Аммо шуни биламанки, Остон Ўрунов, Шаҳбоз Умаров каби футболчилар яхши сифатларга эга. Улар ҳали ёш ва МТЖга ёрдам бера оладиган даражага қисқа муддат ичида эришиши мумкин.

Суперлигада 30 ёшга тўлмаган баъзи футболчилар бор, улар ҳалигача миллий жамоадан чақирув олмаган. Мен уларни кузатаман, улар ўз ўйинини яхшилаши лозим. Ҳозир чақирган футболчиларим замонавий футболда керак бўлган ҳусусиятга эга футболчилар ҳисобланади.

Камерун ва Коста-Рика даражасидаги рақибларга қарши беллашувларга дуч келган футболчини жалб қила олмаймиз. Бизга оптимал таркиб керак.

Мен ҳозир чақирмаган баъзи футболчиларни Корея йиғинида керак эмас деб ҳисобладим. Аммо келажакда уларни жалб этишим мумкин. Барчани кузатишда давом этаман. Акс ҳолда, қийналамиз".

Сречко Катанец: "Суперлига футболчилари ва легионерларимизни кузатдим, ўйинимизни яхшилашимиз керак"

Сречко Катанец: "Камерунга муаммо туғдирмоқчи бўлсак, Искандеров бизга ёрдам бера олмайди"

"Терма жамоада рақобат бўлиши керак эмас" - Сречко Катанец

Катанец: "Машарипов, Шомуродов каби футболчиларга кўрсатма бериш шарт эмас"

"Ноябрда Россияга қарши ўртоқлик ўйини ташкил этиладими?" - Сречко Катанецдан муносабат

"Баъзи футболчилар димоғдор бўлиб қолган" - Сречко Катанец айрим истеъдодларни танқид қилди

Катанец: "Ҳусаин Норчаев кўпроқ югуриб, прессинг қилиши керак"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!