Стам "Фейеноорд"ни тарк этади

МЮ собиқ ҳимоячиси Яп Стам "Фейеноорд" устозлигидан кетади. Бу ҳақда Voetbal International нашри хабар бермоқда. Стам Роттердам клубини ёзда қабул қилиб олган эди.

Клуб Голландия Эредивизисининг ўтган 11 туридан сўнг 12 ўринни эгаллаб турибди.

"Фейеноорд" 11 турда ўз майдонида "Аякс"га (0:4) йирик ҳисобда мағлуб бўлганидан сўнг, клуб муҳлислари "Фейеноорд" машғулот майдончаси атрофига тўпланиб олиб, футболчи ва мураббийлар бўлган автобусга пиротехника воситаларини ўлоқтиришган. Голландиялик муҳлислар Яп Стамнинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!