Станислав Андреев муваффақиятли операция қилинди

 

"Пахтакор" клуби ва миллий терма жамоа ярим ҳимоячиси Туркиянинг Истанбул шаҳрида операция қилинди. Бу ҳақда "Пахтакор" матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Андреев Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Эронга қарши (0:2) ЖЧ-2018 саралаш учрашувида жароҳат олиб майдонни тарк этганди.  

Андреев бир неча кун олдин Истанбулдаги клиникада операцияни бошдан кечирди. Муваффақиятли кечган жарроҳлик амалиётидан сўнг унинг сафга қайтиши учун 4 ойдан 6 ойгача бўлган муддат керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!