Старриж яна АПЛга қайтиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мавсумни Туркиянинг “Трабзонспор” клубида давом эттираётган ҳужумчи Даниэль Старриж яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли англиялик футболчи билан “Астон Вилла” қизиқмоқда. Бирмингемликлар уни жорий қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Улар Старрижни узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкинлиги тахмин қилинаётган ҳужумчи Уэсли Мораес ўрнига муносиб кўришмоқда.

Маълумот учун, Старриж жорий мавсум “Трабзонспор” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.Унинг турк клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!