Стерлинг АПЛ клубига ижара асосида ўтиши мумкин
Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Рахим Стерлинг қишки трансферлар вақтида янги клубга ўтиши мумкин.
Маълум бўлишича, 31 ёшли футболчига "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда. "Қарғалар" январь ойидаёқ Стерлинг трансферини амалга ошириши мумкин, аммо ҳозирча гап ижара ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, шартномага 23 миллион еврогача сотиб олиш банди киритилиши мумкин.
Стерлинг 2022 йилдан бери "Челси" шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда у бирор марта майдонга тушмади, чунки "кўклар" бош мураббийи Энцо Мареска унга ишонч билдирмаяпти.
Стерлингнинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини беш миллион еврога баҳоламоқда.



Фикрлар