Стерлинг АПЛда ноябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди
Ads

Англия премьер-лигасида ўтган ноябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди.

Ушбу номга “Манчестер Сити” вингери Рахим Стерлинг сазовор бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 24 ёшли англиялик футболчи ўтган ой АПЛнинг 3та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.