Стерлинг

"Манчестер Сити" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг Евро-2020 саралаш босқичидан ўрин олган Черногорияга қарши баҳсда ўйнамайдиган бўлди.

Хабар қилинишича, Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт 24 ёшли футболчини "Ливерпуль" ҳимоячиси Жо Гомес билан юзага келган муаммоси туфайли терма жамоа ихтиёридан чиқариб юборган.

Стерлинг АПЛнинг 12-турида "Ливерпуль"га қарши баҳсда Жо Гомес билан тортишиб қолган ва терма жамоа йиғинида ҳам муаммони давом эттирган.

Стерлинг вазиятдан кейин, ўз узрини сўраган, аммо бу терма жамоадан хайдалишини олдини ололмади.