Стерлинг ўз юбилейларини нишонлади

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичининг "Реал"га қарши кечаётган жавоб учрашувида ҳисобни очди.

25 ёшли футболчи Рафаэль Вараннинг қўпол хатосидан сўнг, гол уришга муваффақ бўлди.

Ушбу гол англиялик футболчи учун "Ман Сити" либосидаги 100-си бўлди. 1981 йилдан буён, ҳеч бир инглиз футболчиси "шаҳарликлар" сафида бундай натижага эришмаганди.

Бундан ташқари, Стерлинг ЕЧЛдаги 20-голига муаллифлик қилди ва кўрсаткичга эришган олтинчи инглиз футболчиси бўлиб, тарихга кирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!