Стешевич қайд этилган дуранг ва пенальтидан гол ура олмаган футболчиси ҳақида гапирди

Ўзбекистон Суперлигаси 7-тури доирасида "Қизилқум" билан баҳсда дуранг қайд этган "Металлург" клуби устози Веско Стешевич дуранг ҳақида ўз фикрларини билдилди.

"Биринчи тайм анча қизиқ ва кескин тарзда кечди. Тайм охирида пенальтини амалга ошира олмадик. Вазиятлар бўлаяпти. Аммо, уларни якунлашда аниқлик етишмаяпти.

Ўйин учун футболчиларимга эътирозим йўқ. Майдонда қаттиқ меҳнат қилишди. Жамоа бугун яратган имкониятларнинг кўпида Далер Шариповга маҳорат этишмади. У асосий таркибга киришиб кетиш учун ҳаракат қилмоқда. Унинг ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Ҳали бизга ёрдами тегади.

Пенальти бу лотерея ва омадга боғлиқ. Убайдуллаев пенальти тепиш вақтида бироз кутиб қолди. Ҳакам мониторга борганда вақт кетади ва бу тепаётган футболчиларга таъсир қилиши мумкин.

Бугун биз икки очко йўқотдик. Футболчилар ҳам ғалаба қозонишни жуда исташяпти. Машғулотларда қаттиқ меҳнат қилишмоқда. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!