Стипе Миочич: "Жон Жонсни енгиб, камарни октагонда қолдираман"
Оғир вазнда собиқ UFC чемпиони Стипе Миочич амалдаги чемпион Жон Жонс билан жанг ҳақида гапирди.
"Жонс катта ютуқларга эришган, аммо мен каби жангчига дуч келмаган. Баҳс бошланганда Жон буни тушуниб етади. Мен ваъда бераман. Рақибимни енгач, камарни октагонга қолдириб кетаман", - деди Миочич "UFC Eurasia" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Стипе (20--4) ва Жонс (27-1-1 N/C) ўртасидаги жанг 16 ноябрь куни "UFC 309" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар