Стивен Фултон: Умид қиламанки, Муроджон Аҳмадалиев ғалаба қозонади ва биз мутлақ чемпионлик жангини ташкил қиламиз

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) WBC ва WBО камарлари эгаси Стивен Фултон (21-0, 8 нокаут) собиқ жаҳон чемпиони Даниэль Романни мағлуб этган эди. Бу ғалабадан сўнг, у Аҳмадалиевнинг ўзаро жангни янада кўпроқ хоҳлашига шубҳа қилмаяпти.

Муроджон Аҳмадалиев 25 июнь куни ўзига тегишли бўлган WBА ва IBF камарларини мажбурий даъвогар Ронни Риосдан ҳимоя қилади. Агар у Риосни мағлуб этса, мутлақ жаҳон чемпионлик жанги барчани қизиқтириши турган гап. Аммо бу ерда компаниялар ва каналлар ўртасида келишув ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Murodjon Akhmadaliev vs Ronny Rios official, June 11 on DAZN - Bad Left Hook

Муроджон Аҳмадалиев Эдди Хирнга қарашли Matchroom промоутерлик компанияси мижози бўлиб, у иштирок этадиган бокс оқшомлари DAZN канали орқали трансляция қилинади. Фултон эса Эл Хеймоннинг PBC шоуси билан яқин ҳамкорликка эга ҳисобланган TGB Promotions мижози бўлиб, жанглари асосан Show Time каналида эфирга узатилади. Агар бу икки боксчи ўртасида жанг ташкил қилинмоқчи бўлса, икки томон ўзаро ташкил этувчи компания ва канал борасида келишувга эришиши талаб этилади.

"Барчангиз яхши биласиз, мен Муроджон Аҳмадалиев билан жангни хоҳлайман. Келинг, жангни шунчаки ташкил этайлик. Кутиб ўтиришга ҳожат йўқ. Умид қиламанки, у жангида ғалаба қозонади ва биз буни амалга оширамиз,"- деди Фултон.

Stephen Fulton Continues Undisputed Quest Saturday Night - Big Fight Weekend

Сан Антонио шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомидан ўрин олган Муроджон Аҳмадалиев ва Ронни Риос жанги DAZN платформаси орқали дунё бўйлаб намойиш этилади.

Аҳмадалиев WBА ва IBF чемпиони ҳисобланса, вазндаги WBC ва WBО камарлари Стивен Фултонга тегишли. Бу иккала боксчи ўртасида баҳс ташкил этилса, ғолиб 4 камарга эгалик доирасида дунёнинг 9-мутлақ жаҳон чемпионига айланади.

Агарда, Ронни Риос Аҳмадалиевни мағлуб этса, у ҳолатда Golden Boy ва Эл Хеймоннинг PBC компанияси келишувга эришиши керак бўлади.

"Кўрамиз, MJ (Риос билан жангда) нима қилар экан. Мен у билан жангни йил охиригача бўлишини истайман. Октябрь ёки ундан вақтлироқ, балки cентябрь атрофида бўлишига умид қиламан. Лекин мен ҳам рингда баъзи жиҳатларим устида кўпроқ ишлашим кераклигини ҳам ҳис қилмоқдаман,"- дея қўшимча қилади Фултон.

Photos: Stephen Fulton Dominant in Win Over Daniel Roman | Fightaverse

Фултон ўзининг сўнгги жангида WBC йўналишида мажбурий даъвогар бўлган Даниэль Романга қарши рингга кўтарилди. Тўлиқ 12 раунд давом этган баҳс 120-108, 120-108, 119-109 ҳисобида Фултоннинг ғалабаси билан якунланди.

27 ёшли Аҳмадалиев эса Даниэль Роман устидан 2020 йил январида 113-115, 115-113, 115-113 очколар бўйича зафар қучиб, икки йўналиш камарини ундан тортиб олгани барчанинг эсида.

Boxingscene.com асосида Жалол Ахмедов таржимаси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
23/06/2022 12:07
жиддий ракиб. Мурод тугри тайёрланса галаба козонади