Стивен Жеррард АПЛни тарк этган клуб бош мураббийи бўлиши мумкин

"Лидс" Стивен Жеррардни жамоа бош мураббийи сифатида олиб келмоқчи. 

"Товуслар" бош директори Ангус Киннер "Астон Вилла" ва "Рейнжерс"нинг собиқ бош мураббийиини ўз клубида кўрмоқчи. Қайд этилишича, мутахассиснинг ўзи "Лидс"да ишлашдан манфаатдор. 

Клуб 2022/23 йилги мавсум якунига кўра, Премьер-лигада 19-ўринни эгаллади ва Чемпионшипга тушиб кетди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!