Ads

"Сток Сити" клуби ҳужумчиси Сайдо Берахино кеча "Хаддерсфилд"га (2:0) қарши Англия лига кубоги доирасида бўлиб ўтган ўйинда ўз номини ниҳот таблога ёздириб қўйди.

Ниҳоят дейишга сабаб бор. Чунки, 25 ёшли ҳужумчи нақд 2,5 йил деганда (913 кун) рақиб дарвозасига йўл топа олди. Унга бунинг учун 48та ўйин керак бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Берахино ўзининг бундан олдинги голини 2016 йилда киритган эди. Ўшанда у "Вест Бромвич" шарафини ҳимоя қиларди.