“Сток Сити” Крауч билан шартномани узайтириши мумкин

Англиянинг “Сток Сити” клуби ҳужумчи Питер Крауч билан амалдаги шартномани узайтириши мумкин. Буни жамоа бош мураббийи Марк Хьюз тасдиқлади.

 “Биз ўзаро келиша олишимизга ишонаман. Бу менинг шаҳсий фикрим. Крауч 3-4 йил аввал қандай ўйнаган бўлса, ҳозир ҳам ҳудди шундай. Унинг ўйинлари ҳамон ўзгармаган”, - дейди Хьюз Sky Sportsга берган интервьюсида.

Маълумот учун, Питер Крауч бу мавсум премьер-лиганинг 12та учрашувида иштирок этган (шуларнинг 4тасида асосий таркибда) ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган. Таъкидлаш керакки, 35 ёшли футболчи 2011 йилдан буён “Сток Сити” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда

Эслатиб ўтамиз, "Сток Сити" кеча 20-турида меҳмонда "Кристал Пэлас" мехмони бўлиб, 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!