Стол тенниси. Эркакларимиз Франция ва Германия билан бир гуруҳдан жой олди, аёлларимиз эса...

Жорий йилнинг 30 сентябр – 9 октябрь кунлари Хитойнинг Ченду шаҳрида ўтказиладиган стол тенниси бўйича жамоавий жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам эркаклар, ҳам аёллар дастурларида иштирок этади. Қуръага кўра, жамоалар эркаклар ўртасида 7, аёллар беллашувларида эса 6 гуруҳга бўлинишди. Унда ҳар икки жамоамиз 2-гуруҳда плей-офф босқичи йўлланмаси учун кураш олиб борадиган бўлди. Батафсил:

Эркаклар, 2-гуруҳ: Германия, Франция, Ҳиндистон, Қозоғистон, Ўзбекистон

Аёллар, 2-гуруҳ: Япония, Венгрия, Польша, Словакия, Ўзбекистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!