Стол тенниси: Грузиядаги мусобақада кумуш ва бронза медаллари қўлга киритилди

Грузия пойтахтида стол тенниси бўйича “WTT Youth Contender” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, 13 ёшгача бўлган тоифадаги беллашувларда ҳамюртимиз Аружан Камалова кумуш медални қўлга киритди.

Ёш спортчимиз муросасиз кечган финал беллашувида гоконглик Мак Минг Шумга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, ушбу ёш тоифасида йигитлар ўртасидаги баҳсларда Темурбек Нурмонов бронза медалига сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!