Стротман яна "Рома"га қайтиши мумкин

"Марсель" клуби ярим ҳимоячиси Кевин Стротман яна "Рома"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан бир йил муқаддам римликлар мураббийи 29 ёшли голландиялик футболчини таркибда кўришни хоҳламаётгани боис уни француз клубига 25 млн евро эвазига соттириб юборган эди. Бироқ, жамоанинг янги устози Паулу Фонсеке уни яна Римга қайтариши мумкин.

Маълумот учун, Стротман ўтган мавсум “Марсель” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!