Суарес 1,5 ойлик "уй қамоғи"дан сўнг "озодликка" чиқди (ФОТО)

"Барселона" клуби форварди Луис Суарес 1,5 ойдан буён илк марта ўз уйидан ташқарига чиқди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, Испания ҳозирда коронавирусга чалинганлар рўйхатида АҚШдан сўнг дунёда 2-ўринда бормоқда. Аммо, шунга қарамасдан, ҳукумат карантин қоидаларини бироз юмшатишга қарор қилди ва 14 ёшгача бўлган болаларни катталар ҳамроҳлигида ташқарига чиқишига рухсат берди.

Бундан унумли фойдаланган уругвайлик футболчи қизи ва хотини билан кўча айланишга чиқди. Шу ўринда, Суарес айни дамда тиззасидан олган жароҳатидан даволанаётганини айтиб ўтиш лозим.

суарес_2

Ҳозирда Испанияда Covid-19 билан боғлиқ 215 мингга яқин ҳолат қайд этилган ва шуларнинг 25 мингтаси ўлим билан тугаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!