Суарес 500 та муҳтожманд оилага озиқ-овқат тарқатди (ФОТО)
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз оқибатида Уругвайдаги муҳтожманд оилаларга ёрдам берди.
33 ёшли футболчи Монтевидеодаги 500 та муҳтожманд оилага озиқ-овқат хайрия қилди.
Маълум бўлишича, Суарес кейинги ҳафта ҳам шундай хайрия ишларини давом эттиради.
"Бу жуда муҳтож оилаларга қилинадиган энг кам нарсадир," - деди Суарес.
Эслатиб ўтамиз, форвард жароҳати туфайли мавсумни ўтказиб юбораётган эди ва апрель ойининг охирида ушбу жароҳатидан фориғ бўлиши кутилмоқда.
Фикрлар