Суарес "Барса"га шарт қўйди

Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди. Суарес ҳам Мессисиз қолган жамоадан тезроқ кетмоқчи.

Уругвайлик ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилади. Шуни ҳисобга олган Суарес битимни муддатидан аввал бекор қилиш учун каталонияликлардан 25 миллион евро миқдорида компенсация талаб қилмоқда.

Луисга айни пайтда “Аякс” ва “Ювентус” қизиқиш билдирмоқда. Нидерландияликлар ҳужумчи учун 15 миллион евро тўлашга тайёр. Туринликлар эса унинг эркин агентга айланишини кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!