Суарес “Барса”га заҳрини сочди
Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиб турган “Атлетико” ҳужумчиси Луис Суарес уни “Барселона”дан қандай ҳайдашгани ҳақида гапириб берди.
- Ҳақиқатан ғазабимни қўзитгани - менга катта клуб ҳужумчиси бўлиш ва юқори савияда ўйнаш учун анча қариб қолгансан, дейишгани бўлди. Мана шу менга ёқмади. Агар мен уч-тўрт мавсум ҳеч нарса қила олмаганимда, буни тўғри қабул қилардим. Мен ҳар йили 20тадан кўп гол урардим ва бу кўрсаткич бўйича фақат Мессидан ортда эдим.
Ҳозир “Барселона”да ўйнаш осон эмаслигини ҳамма кўриб турибди. Кўп ўйинчи олинди, лекин улар кутилган даражага кўтарила олмади. Мен у ерда олти йил тўп тепдим ва юқори савияни ушлаб турдим. Мен ҳурматга лойиқ эдим, лекин қандай кетказишганини тушунмай ҳам қолдим, - деди Луис Суарес.
Фикрлар