Суарес "Барселона" билан шартномасини узайтирадими?

"Барселона" клуби форварди Луис Суарес ҳозирча клуб билан келажак фаолияти масаласида гаплашмаганини айтди.

“Ҳозир келажак ҳақида ўйламаяпман. Менинг хаёлим фақат амалдаги шартномага қаратилган. Ҳозир ҳаммамиз дунёда содир бўлаётган воқеалар фонида қандай яшашимиз ҳақида ўйлаяпмиз. Вақти келганда барчасини “Барселона” билан бирга муҳокама қиламиз”, - дейди уругвайлик футболчи.

33 ёшли Суарес жорий мавсум “Барселона” сафида жами 23 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!