Суарес
Ads

"Барселона" мухлислари Луис Суаресни севишади, ҳурмат қилишади. Аммо у сўнгги вақтларда ўзидан кутилган натижаларни кўрсата олмаяпти, айниқса, ЕЧЛда.

Шундай экан, биз уругвайлик футболчи жамоадан кетиши лозимлиги борасида сабабларни излаб кўришга ҳаракат қилдик.

1. Ёш

suares cup

Ушбу мавсум сўнггида Суареснинг ёши 32 та етади. Луиснинг ўзи ҳам жисмоний кўрсаткичлари тобора пасайиб кетаётганини яхши билади. Айни вақтда унинг ҳолатига мураббийлар штаби томонидан эътирозлар бўлмаяпти, аммо у 2014/15 ва 2015/16 мавсумлардаги каби ўйнай олмаслиги ҳақиқат.

2. Бизнес

suarez five

Transfermarkt интернет нашри Суаресни 70 млн еврога баҳолаган. Унинг трансфер нархи бу мавсумнинг ўзида икки марта пастга шўнғиди. 2017 йилда "Барселона"да тўққизинчи рақамга эгалик қиладиган футболчи 90 млн еврога баҳоланган эди. Ўз навбатида унга "Интер", ПСЖ каби жамоалар қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар ҳам тарқалди.

Қолаверса, у "Барселона"да энг катта маош оладиган 5 та футболчидар бири саналади. Буёғи бозор иқтисодиёти...

3. Ўйин сифати

suares and messi

Натижалар пастлаб кетаётгани сир эмас. Тўғри, Ла Лигада Суареснинг ишлари яхши. У ўтган мавсум 25 та гол уриб, 12 та ассистентлик қилган. 2016/17 йилги мавсумда эса бу статистика қуйидагича кўриниш олган: 29+14.

Аммо ЕЧЛда ўтган мавсум Луис бор йўғи 1 та гол киритди! 2016/17 йилги мавсумда эса мазкур кўрсаткич 3 тага тенг бўлган эди. Балки бу жамоа кўрсатаётган натижаларга боғлиқдир. Боиси, Суарес 2014/15 ва 2015/16 йилги мавсумларда ЕЧЛда жами 15 та гол уриб, 6 та голли узатмани амалга оширган эди.

4. Месси

suares and messi.1jpg

Суареснинг жамоадан кетиши Мессининг фаолияти учун ҳам таъсир этиши турган гап. Месси яна "соҳта тўққизлик" позициясига ўтиб, яна ўзининг ажойиб голлари сонини ошириши мумкин. Бундан ташқари, унинг ёнига яна бир ёш ва умидли футболчи қўшилади.