Суарес
Ads

Испаниянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Суарес каталон клубини тарк этмоқчи эмас. 23 ёшли футболчининг хизматларига Италиянинг “Наполи” жамоаси қизиқиш билдирмоқда ва улар Суарес учун 14 млн евро тўлашга тайёрлар.

“Барселона”нинг янги бош мураббийи Эрнесте Вальверде Суаресга асосий таркибда жой кафолатламаган бўлса ҳам, футболчи жамоада қолиб, ўзининг нималарга қодирлигини исботламоқчи.

Маълумот учун, Суарес ўтган мавсум Ла Лигада 26 та баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол киритиб, 3 та голга ассистентлик қилди.