Суарес Кумандан ўч олади
“Барселона” ҳужумчиси Луис Суаресга бош мураббий Рональд Куманнинг муносабати ёқмади. Нидерландиялик мутахассис футболчи билан учрашишга ҳам вақт ажратмади ва телефонда бир ярим дақиқа давом этган суҳбатда Луис жамоадан кетишини талаб қилди.
Энди Суарес муносабатга яраша “Барселона”дан шартнома бўйича бир йиллик маошини бир евросигача ундириб олмоқчи. Клуб раҳбарияти эса, шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилиб, футболчига компенсация тўламоқчи эмас.
Суарес кейинги фаолиятини “Ювентус”да давом эттириши кутилмоқда. У туринликлар билан келишувга эришган. Лекин “Ювентус” раҳбарияти уругвайлик ҳужумчи эркин агентга айланганидан кейин уни ўз сафига текинга қўшиб олади.
Фикрлар