Суарес кутилмаган таклиф олди
ПСЖ раҳбарияти Рональд Кумандан жамоага керак эмаслигини ўз қулоғи билан эшитган Луис Суаресни ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Суарес каталонияликлар сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Ўтган мавсумда 33 ёшли уругвайлик ҳужумчи жами 36 та учрашувда 21 та гол уриб, 10 та голли пас узатди.
Унинг барқарор ўйини ва юқори самарадорлиги ҳам клубда қолиши етарли бўлмади. Янги бош мураббий Куман унинг ўрнига ўз ҳамюрти Мемфис Депайни олиб келишни истамоқда. Суареснинг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача тузилган эди.
Фикрлар