Суарес Месси билан ўйнамоқчи

Айни дамда “Гремио” сафида  Бразилия чемпионатида тўп сураётган уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. "ESPN" нашрининг хабар беришича, 36 ёшли ҳужумчи 2024 йилгача мўлжалланган амалдаги шартномасини бекор қилишга тайёр.

Луис фаолиятини МЛСда, яъни "Интер Майами"да давом эттирмоқчи. Унинг "Барселона"даги собиқ ҳамкорлари Лионель Месси ва Серхио Бускетс Флорида клубида ўйнайди.

Суарес жорий мавсумда “Гремио” сафида Бразилия чемпионатида 12 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию