Суарес Мессининг голларига ассистентлик қилиш бўйича рекорд ўрнатди

"Барселона" клуби форварди Лионель Месси кеча "Валенсия"га (1:1) қарши баҳсда Луис Суареснинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этди.

Эътиборлиси, бу уругвайлик футболчининг Ла Лига доирасида аргентиналик жамоадошига оширган 27-голли узатмаси бўлди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра Суарес бу борада чемпионатда Мессининг голига ассистентлик қилиш бўйича Дани Алвес томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Таъкидлаш керакки, айни дамда ПСЖда тўп сураётган бразилиялик ҳимоячи “Барселона”даги фаолияти давомида Мессига Ла Лига ўйинларида жами 26та голли узатма оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!