Суарес океан ортига йўл олиши мумкин

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Никола Скира ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 34 ёшли уругвайлик футболчига МЛСнинг икки клуби таклиф билан мурожаат қилган. Бундан ташқари, унга Бразилиянинг "Коринтианс" клубидан ҳам қизиқиш бор.

Суареснинг "матрасчилар" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Луис Суарес жорий мавсум 24 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!