Суарес “Реал”га ўтармиди?

Куманга керак бўлмай қолиб, “Барселона”дан “Атлетико”га кўчиб ўтган Луис Суарес журналистлар саволларига жавоб берди.

- “Реал”га ўтган бўлармидингиз?

- Мен аҳмоқ эмасман. Мен болалигимдан “Барселона”да ўйнашни орзу қилганман.

- “Барселона”га гол урсангиз, уни нишонлайсизми?

- Нишонламайман, лекин трибунадагиларга бир нарсани кўрсатаман.

- Симеоне ҳақида нима дейсиз?

- У мени ҳайратга солгани йўқ. У ўта жиддий, тактика ва интизом борасида кўп ишлар экан. “Атлетико”да ўз олдига катта мақсад қўйганлар жамланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)