Суарес "сурбетлик" қиляпти

"Барселона" форварди Луис Суарес жамоа машғулотларига келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага қараганда, гарчи 33 ёшли уругвайлик футболчи янги бош мураббий Рональд Куманнинг режаларига кирмасада, умумий гуруҳда машғулот ўтказган. Каталонияликлар айни дамда Суарес билан амалдаги шартномани бекор қилиш устида ишламоқда, аммо Луис жамоани товон пулисиз тарк этишни хоҳламаяпти. Унга эса “Ювентус”дан жиддий таклифлар бор.

Суарес “Барселона” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 283 та ўйинда майдонга тушди ва 198 та гол ҳамда 109 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!