Суарес ВАР тизимидан норози
Ads

“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес “Уэска”га қарши кечшаг Испания чемпионати 3-тур ўйинида ҳакамларнинг видео ёрдамчиси тизимига (ВАР) ўз норозилигини билдирган. Уругвайлик футболчи бу ўйинда дубль қайд этди.

Унинг голларидан бири қайта кўриб чиқилгандан сўнг ҳисобга олинди.

Қачонки сенда ВАР сабабли шубҳа бўларкан, адреналин ва голни нишонлаш истаги йўқолади, – дейди Суарес ўйиндан сўнг. – Бу қувончли эмоцияга зарбадир. Ҳаммаси шундай назорат қилинса, сенинг ҳато қилишга ҳаққинг қолмайди.