Суаресга собиқ жамоаси харидор бўлмоқда
“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес “Камп Ноу”дан кетмоқчи эмас ва шу сабабли жамоа билан амалдаги шартномасини бекор қилишни хоҳламаяпти.
Sky Sport Italia мухбири Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, каталонияликлар уругвайлик футболчининг маоши жуда ҳам катта эканлиги (йилига 25 млн евро) боис, молиявий инқироз пайтида харажатларни камайтириш учун ундан қутулмоқчи.
Айрим хабарларга қараганда, 33 ёшли футболчига унинг собиқ жамоаси – “Аякс” харидор бўлмоқда. Амстердамликлар унга йилига 3 млн евро маош таклиф қилмоқда.
Суареснинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар