Суареснинг келажаги Мессига боғлиқ бўлиб қолди
Луис Суарес манфаатини ҳимоя қилувчи юрист Алехандро Бальби ҳужумчининг келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Луиснинг “Барселона”даги келажаги Мессининг Каталонияда қолиши ёки бу ердан кетишига боғлиқ. Улар майдонда ҳам, ҳаётда ҳам қалин дўст ва бирга тўп суришни истайди. Суарес дунё миқёсидаги супер ҳужумчи. Албатта, унга турли таклифлар бўлмоқда. Лекин Каталониядан кетиш осон эмас. Чунки оиласи шу шаҳарга кўниккан, - деди Бальби.
Маълумотларга қараганда, Луис Суарес агар Месси клубдан кетадиган бўлса, аргентиналик борадиган жамоага ўтишни хоҳламоқда.
Фикрлар