Суареснинг ўрни бўш қолмайди
Рональд Куман жамоани тарк этиши кутилаётган Луис Суарес ўрнига “Лион” ҳужумчиси Мусса Дембелени олиб келадиган бўлди.
Франциялик форвард билан “Барселона”нинг ҳужумчилар билан ишлаш бўйича мураббийи Хенрик Ларссон суҳбат ўтказди.
24 ёшли Дембеле “Лион”да 2018 йилдан бери тўп сурмоқда. Унгача ҳужумчи “Фулхэм” ва “Селтик”да ўйнаб, Британия футболида суяги қотган. Ўтган мавсумда МУсса Франция чемпионатида 27 та учрашувда 16 та гол урди. Шунингдек, “Лион”нинг Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқишига муносиб ҳисса қўшди.
Фикрлар