Суҳроб Султонов "Металлург" аъзосига айланди
"Металлург" Суҳроб Султонов билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз таркибни шакллантириш, кучайтириш ишларини ҳам жадал суратларда олиб бормоқда.
Янги мавсумда ПРО-Лигада чемпионликни мақсад қилган "Металлург" тажрибали посбон Суҳроб Султоновни ўз сафига қўшиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Султонов 2013 — 2017-йиллар давомида жамоасимиз шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, Суҳроб Султонов 1990-йил 26-март куни туғилган. Бўйи - 196 см. Фаолияти давомида кипер ОКМК, "Металлург", "Динамо", "НБУ-Осиё", "Бунёдкор", "Локомотив" каби клубларда фаолият олиб борган.
"Тажрибали дарвозабон янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига салмоқли ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва Суҳроб Султоновга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз", - дейилади хабарда.
Фикрлар