Сульшер 21 млнга ярим соат ўйнаган футболчини олганидан хурсанд

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер “Аталанта” ҳужумчиси Амад Траоренинг келишидан мамнун эканини билдирди.

Томонлар Амаднинг манчестерликлар сафига ўтишини ёзги трансферлар мавсумининг сўнгги кунида ҳал қилган ва ўйинчи қишда МЮга сафига қўшилиши келишилган эди. Трансфер расмийлаштирилган вақтда Траоре профессионал футболчи сифатида атига 35 дақиқа ўйнаган. Инглизлар 18 ёшли  ҳужумчи учун 21 миллион евродан воз кечган.

- Бизда барча керакли ҳужжатлар бор ва бирорта тўсиқ кўрмаяпман. Траоре тез орада сафимизга қўшилади. Уни интизорлик билан кутяпман, - деди Сульшер.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед№” анчадан бери орзу қилаётган Жейдон Санчо ва Дайо Упамекано трансфери ёзда амалга оширишга ҳаракат қилиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!