Сульшер "Борнмут" футболчисини МЮга олиб келмоқчи
"Борнмут" ярим ҳимоячиси Дэвид Брукс "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 21 ёшли футболчини шахсан “қизил иблислар” устози Уле-Гуннар Сульшер ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда. “Борнмут” эса унинг трансферини 56 млн еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, Брукс “Борнмут” сафига бундан бир йил муқаддам “Шеффилд Юнайтед”дан 11,3 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У ўтган мавсум жами 33та ўйинда майдонга тушди ва 7та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача имзоланган.
Фикрлар