Сульшер Бруну Фернандешнинг пенальтилари сирини очди
МЮ устози Европа Лигаси доирасида “Копенгаген”га қарши баҳсдан сўнг фикрларини билдириб ўтди: “Биз мавсумда 3-бор ярим финалга чиқдик ва бу ажойиб натижа. Бугунги рақибимиз яхши ҳимояланди, улар учрашув учун пухта тайёргарлик кўргани сезилди. Айниқса, дарвозабоннинг ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш жоиз. Аммо биз бунга лойиқ эдик.
Бруну дарвозабонлар уни диққат билан кузатишларини билади ва шунинг учун уларни чалғитишга ҳаракат қилади. У доим 11 метрлик жарима зарбаларини йўллашни машқ қилади, турли усулларда зарба бериб кўради. Шогирдим бундай муҳим ўйинда ўзининг муваффақиятли пенальтилар кетма-кетлигини давом эттирганидан хурсандман”.
Маълумот учун, португалиялик ярим ҳимоячи фаолияти давомида 29 бор пенальти ижро этиб, 27 та ҳолатда дарвозани ишғол қилган. Сўнгги 18 зарбадан бери дарвозабонлар унинг уринишларини бартараф эта олмаяпти.
Фикрлар