Сульшер Гринвуднинг маҳоратига юқори баҳо бермоқда
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер АПЛ 32-тури доирасида "Брайтон" (3:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг, жамоа форварди Мэйсон Гринвуднинг ўйини ҳақида гапириб ўтди.
18 ёшли англиялик ҳужумчи ушбу баҳсда дастлабки голга муаллифлик қилган эди.
"Мэйсоннинг биринчи голи ажойиб бўлди, у жуда яхши ўйин кўрсатди. У ўзгача йигит ва катта маҳорат эгаси. Келажакда у жуда кучли футболчи бўлиб етишади.
Бизда юқори тезликда ўйнаш учун имкониятлар етарли. Барча голлар менга ёқди, бироқ учинчи гол ажойиб ҳужумдан сўнг киритилди. Биз мана шундай тезкор қарши ҳужум ташкил қилишни хоҳлаймиз", - дейди Сульшер
Фикрлар