Сульшер ишонишда давом этади

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байи мавсумлар оралиғида клубни тарк этмайди, дея хабар бермоқда Evening Standart нашри.

Tecno

Жорий мавсумнинг катта қисмини жароҳат боис ўтказиб юборган 26 ёшли ивуарлик футболчига жамоа бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер ишонишда давом этиб, унга янги мавсумда асосий таркибга қайтиш учун имконият бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Европа матбуоти томонидан МЮ ёзда ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида "Наполи" футболчиси Калиду Кулибалини харид қилиш ниятидалиги хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!