Сульшер жаҳон чемпионини оляпти
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Ювентус”дан кетиш арафасида турган Сами Хедирани эркин агент сифатида жамоа таркибига қўшиб олмоқчи.
Андреа Пирло Турин клубини қабул қилиб олгач, ёши катта футболчиларни таркибдан бирин-кетин четлатмоқда. 33 ёшли Сами Хедирага ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди. Германиялик футболчи Манчестерга кўчиб ўтиш учун “Ювентус” раҳбариятини ўзини текинга қўйиб юборишга кўндириши керак.
Агар туринликлар бунга рози бўлса, Хедиранинг маоши – 5,5 миллион фунтни тежаб қолади.
Сами Хедира Германия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатининг олтин ва бронза медалларини қўлга киритган.
Фикрлар