Сульшер: Жамоани кучайтириш учун трансферлар керак

УЕФА Европа Лигаси дастлабки ярим финал учрашуви "Севилья" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасида кечди. Унда испанлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида манкунианлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Биласизки, бу каби иштиёқ билан ҳаракат қилаётган, вазиятлар яратишдан чарчамаётган футболчиларни захирага олиш имконсиз. Бизга фақат гол етишмади. Йигитлар қўлларидан келганча имкониятларни вужудга келтиришди. Аммо омад биздан юз ўгирди.

Биз ривожланишда давом этишимиз керак. Ғоят қисқа муддатда премьер-лига янги мавсуми старт олади. Трансфер ойнаси ,бизнинг бахтимизга, ҳали етарлича очиқ бўлади. Ақлли юришларни амалга оширган ҳолда жамоамизни кучайтириб олишимиз зарур", - деди норвегиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!