Сульшер Магуайрга учта шерик топиб қўйди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ёзги трансфер ойнаси вақтида Харри Магуайрга тандем бўлиши мумкин бўлган ҳимоячи излаш ишларини бошлаб юборди.

ESPN нашри маълумотига кўра, "қизил иблислар" "Борнмут" ҳимоячиси Натан Аке номзодини кўриб чиқишмоқда. Трансфер нархи 40 миллион фунтга баҳоланаётган футболчи яна бир қанча гранд клублар қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Иккинчи номзод эса "Астон Вилла" фулбеки Тайрон Мингз ҳам "қизил иблислар" учун 40 миллион еврога тушади.

Юқорида тилга олинган ҳимоячиларнинг яна бир альтернативи сифатида эса "Милан" футболчиси Алессио Романьоли саналмоқда. 25 ёшли италиялик футболчи МЮ учун 60 миллион фунтга тушиши мумкин.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)