Сульшер "Манчестер Юнайтед"ни текинга бошқаришга тайёр

CHERY AUTO

Норвегиялик мураббий Оле-Гуннар Сульшер "Манчестер Юнайтед"ни яна вақтинчалик бош мураббий сифатида бошқаришга катта қизиқиш билдирмоқда. Мутахассис ҳатто жорий мавсум охиригача МЮ вақтинчалик мураббийи лавозимини бепул (маошсиз) эгаллашга ҳам тайёр, деб ёзади Indykaila News нашри ижтимоий тармоқларда.

Tecno

Сульшер 2018 йилдан 2021 йилгача "Манчестер Юнайтед"ни бошқарган.

Аввалроқ, "қизил иблислар" мураббий масаласини ҳал қилишга шошилмаётгани ва бўш ўринга номзодларни баҳолашда давом этаётгани ҳақида хабар берилганди. Бу ҳафтада бош мураббий вазифасини вақтинча Даррен Флетчер бажариб туради.

5 январь куни "Манчестер Юнайтед" Рубен Аморим клуб бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганини эълон қилди. Португалиялик манкунианликлар билан 2024 йилнинг 11 ноябридан 2026 йилнинг 5 январигача ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!