Сульшер Марсьялга рақобатчи топиб қўйди
"Монако" ҳужумчиси Виссам Бен Йеддер" ёзда "Манчестер Юнайтед" сафини тўлдириши мумкин.
Монегасклар молиявий муаммоларни бартараф этиш учун бир қанча етакчи футболчиларини трансферга қўйишга мажбур. Манкунианлар эса, вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва имконият туғилганида 30 ёшли францияликни сотиб олишга уриниб кўрмоқчи.
Бен Йеддернинг "Монако" билан шартномаси 2024 йил ёзида якунига етади. Transfermarkt портали ҳужумчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Бошланган мавсумда франциялик футболчи Лига 1 баҳсларида 10 та ўйинда 6 та гол ва 1 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар