Сульшер мураббийликка қайтяпти

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганидан кейин ишсиз юрган Уле-Гуннар Сульшер Англия премьер-лигаси клубларидан бирини қабул қилиб олишга тайёр.

Маълумотларга қараганда, норвегияликлар мутахассисга жуда кўп таклиф бор. Хусусаню “Бёрнли” клуби раҳбарияти ҳам Сульшерни ҳамкорликка чақирган. Лекин Сульшер ўз олдига юксак мақсадларни қўйган клублар билан ишлашни истамоқда.

Сульшер 1996-2007 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилиб, 235 та учрашувда 91 та гол урган.

Бош мураббий сифатида 2011 йилдан фаолият кўрсатиб, “Мольде”, “Кардиф Сити” ва “Манчестер Юнайтед” жамоаларида ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!