Сульшер МЮни тиз чўктирган ҳужумчини жамоага таклиф қилди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер Европа Лигаси финалида ўз шогирдлари дарвозасини ишғол қилган “Вильярреал” ҳужумчиси Жерар Моренони Манчестерга таклиф қилмоқда.

Жерар Морено якунланган мавсумда халқаро майдонда ҳам ички чемпионатда ҳам муваффақиятли тўп сурди. Айни пайтда унинг харидорлари кун сайин кўпайиб бормоқда.

Европа Лигаси финалидаги мағлубиятга қарамай, Манчестер клуби раҳбарияти Сульшерга ишонишда давом этмоқда ва унга ёзда жамоани кучайтириш учун маблағ ажратишга ҳам тайёр.

“Манчестер Юнайтед” 29 ёшли футболчини трансфери ўта қиммат ҳисобланган Ҳарри Кейн ва Эрлинг Холандга ўринбосар сифатида топган. Жерарнинг “Вильярреал” билан яна икки йиллик шартномаси бор ва унинг трансфери 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!