Сульшер орзусига етиши учун тўрт футболчи кетиши керак

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Вильярреал” марказий ҳимоячиси Пау Торресни олишга жиддий бел боғлади.

Бу трансфер учун етарли маблағ жамғариш мақсадида манчестерликлар тўрт нафар ҳимоячисидан воз кечишга тайёр. Клуб раҳбариятининг қарорига кўра,  Виктор Линделеф, Маркос Рохо, Фил Жонса ва Эрик Байи ўзига янги жамоа топиши керак.

Уларнинг трансферидан 45 миллион фунт келиши кутилмоқда. Бу маблағ Торресни олиш учун етарли бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!