Сульшер Погба атрофидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

МЮ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоани тарк этиши муҳокама қилинаётган Поль Погба ҳақида фикр билдирди.

"Погба бизнинг футболчимиз ва камида икки йил шундай бўлиб қолади. Унгача Поль клуб муваффақиятлари учун борини беришига аминман. Шартномаси якунига қадар, ундан юқори профессионаллик кутмоқдаман".

27 ёшли хавбек "Реал" унинг орзусидаги жамоа эканлигини бир неча маротаба такрорлаган эди. У манкунияликлар сафида 2011-12 йиллар давомида ҳаракат қилган. Шунингдек, 2016 йилда "Ювентус"дан "қизил иблислар" таркибига қайтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)